АҚШда қимматли қоғозларининг даромадлилиги ошаётганлигига қарамасдан доллар кучсизланишда давом этмоқда (одатда тескариси юз берар эди). Европада эса тескари ҳолат, Германия қимматли қоғозлари даромадлилиги пасаяётган бўлишига қарамасдан евро долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда.
Хусусан, апрел ойида евро долларга нисбатан тахминан 5 фоизга мустаҳкамланди. Шунингдек АҚШнинг икки йиллик қимматли қоғозлари даромадлилиги Германияникидан тахминан 2 фоиз бандга юқори шаклланмоқда (март ойи бошида бу фарқ тахминан 1,7 фоиз банд эди). Яъни АҚШдаги нисбатан юқори фоиз ставкалари ҳам АҚШга капитал оқимини ошириш учун етарли бўлмаяпти.
Яъни инвесторлар АҚШдаги ҳозирги ноаниқликлар фонида Европа мамлакатларини (Хусусан Германияни) "молиявий бошпана" сифатида кўришни бошлаётгандек.
Похожие новости
- Реальные доходы населения Узбекистана - 09/02/2025 17:12
- Старые 100-долларовые купюры 1996-года в Узбекистане - 01/02/2025 08:55
- Казахстан признан лидером в Центральной Азии по размеру средней заработной платы - 23/01/2025 19:45
- Как изменилась денежная масса в 2024 году - 10/01/2025 04:46
- Объем экспорта Узбекистана достиг 120 миллиардов долларов - 07/12/2024 15:28