Yandex Telegram каналлар орқали даромад топишни осонлаштирмоқда
2023 йил июль ойидан бери Telegram-каналларда пул ишлаш имкониятини синаб кўраётган «Yandex» шу вақт ичида канал эгаларига жами 3,5 миллион доллар тўлаганини компания Forbes'га маълум қилди.
Яндекс билан ҳамкорликда пул топаётган 4500 та канал орасида 300 000 дан ортиқ обуначига эга йирик каналлар ҳам, атиги 2000 та обуначидан иборат ихтисослашган кичик каналлар ҳам бор.
Компания вакилларига кўра, ўрта ва кичик каналлар «Яндекс Реклам Тармоғи» (РСЯ) орқали даромад топишни асосий иш сифатида олиши мумкин. Масалан, 2000 та обуначига эга канал ойига тахминан 450 доллар, 13 000 та обуначиси бор канал эса 1500 доллар даромад олиши мумкин.
Мутахассислар буни ижобий натижа деб баҳоламоқда. Чунки «Яндекс» платформаси орқали реклама берувчилар учун янги майдонлар, контент яратувчилар учун эса реклама орқали пул топишнинг оддий ва шаффоф усули яратилди.
Похожие новости
- Сўм мустаҳкамланаётгани йўқ - 23/06/2025 13:07
- Citibank: Олтин нархи $3 000 дан пастга тушиши мумкин - 17/06/2025 16:53
- Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари - 1 июн ҳолати - 09/06/2025 08:19
- Яна 9 та давлат қолди - 01/06/2025 10:03
- Март ойида Ўзбекистон 1,84 миллиард долларлик олтин экспорт қилди, импорт камайди. - 24/04/2025 09:53