×
Telegram

Подпишитесь на наш Telegram-канал

Будьте в курсе последних новостей и обновлений!

Подписаться

Ўзбекистон давлат қарзи 2025: Ташқи ва ички қарз таҳлили


Ўзбекистон қарзи

Ўзбекистон давлат қарзи 47 миллиард долларга яқинлашмоқда

2025 йил якуний маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 46,85 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий маълумот берган. Бир йил мобайнида давлат қарзи 6,6 миллиард долларга ошган.

Жами қарз миқдорининг асосий қисми ташқи мажбуриятлар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, 39,8 миллиард доллар ёки умумий қарзнинг 85 фоизи ташқи қарздан иборат. Қолган 7 миллиард доллар (15 фоиз) эса ички қарз ҳисобланади.

2025 йил давомида қарз ўсишининг катта қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, у 6,1 миллиард долларга кўпайган. Шу орқали ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати 31,9 фоизга етди ва 1,9 фоиз пунктга ошди.

Йилнинг охирги чорагида давлат томонидан 3,1 миллиард долларлик янги қарз жалб қилинган. Ушбу маблағлар асосан бюджет тақчиллигини молиялаштиришга йўналтирилгани тахмин қилинмоқда.

Ташқи қарз таркиби

Ташқи қарзнинг 46 фоизи қатъий (фиксацияланган) фоиз ставкасида жалб этилган. 37 фоизи эса ўзгарувчан фоиз ставкасига эга. Бу эса халқаро молия бозорларидаги ўзгаришларга маълум даражада боғлиқликни англатади.

Асосий халқаро кредиторлар

Ўзбекистон ташқи қарзининг 22,3 миллиард долларлик қисми халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади:

  • ➡️ Жаҳон банки — 8,95 млрд доллар
  • ➡️ Осиё тараққиёт банки — 8,35 млрд доллар
  • ➡️ Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки — 2,28 млрд доллар
  • ➡️ Ислом тараққиёт банки — 1,06 млрд доллар
  • ➡️ Халқаро валюта жамғармаси — 628 млн доллар
  • ➡️ Европа тикланиш ва тараққиёт банки — 457 млн доллар
  • ➡️ Бошқа халқаро институтлар — 582 млн доллар

Шу билан бирга, ташқи қарзнинг 11,66 миллиард доллари (29 фоизи) хорижий давлат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади:

  • ➡️ Хитой давлат молия институтлари — 3,9 млрд доллар
  • ➡️ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги — 2,99 млрд доллар
  • ➡️ Франция тараққиёт агентлиги — 1,35 млрд доллар
  • ➡️ Корея молия институтлари — 722 млн доллар
  • ➡️ Германия давлат банки — 739 млн доллар
  • ➡️ Саудия тараққиёт жамғармаси — 137 млн доллар
  • ➡️ Испания давлат банки — 74 млн доллар
  • ➡️ Туркия Эксимбанки — 27 млн доллар
  • ➡️ Бошқа ташкилотлар — 1,71 млрд доллар

Бундан ташқари, 5,85 миллиард доллар миқдоридаги маблағ халқаро облигациялар чиқариш орқали жалб қилинган.

Ташқи қарз

Қарз маблағлари қаерга сарфланмоқда?

Давлат қарзининг қарийб ярми — 18,8 миллиард доллар бюджет тақчиллигини қоплаш учун йўналтирилган.

➡️ 5,6 млрд доллар — ёқилғи-энергетика соҳасига
➡️ 3,34 млрд доллар — қишлоқ ва сув хўжалигига
➡️ 3,2 млрд доллар — уй-жой коммунал хизматларига
➡️ 3,06 млрд доллар — транспорт ва инфратузилма лойиҳаларига
➡️ 3,5 млрд доллар — соғлиқни сақлаш, таълим ва АКТ соҳаларига
➡️ 619 млн доллар — тадбиркорлик ва саноатни қўллаб-қувватлашга
➡️ 662 млн доллар — кимё саноатига

Умуман олганда, давлат қарзининг асосий қисми инфратузилмани ривожлантириш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мақсадида жалб қилинмоқда.