Ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов сўм курсидаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр билдириб, «Сўм мустаҳкамланаётгани йўқ»лигини таъкидлади.
Журналистлар мендан сўрашяпти: сўм мустаҳкамланаётганини қандай тушунтирса бўлади?
Жавоб шундай: ҳеч қандай мустаҳкамланиш йўқ. Бу — долларнинг қулаши.
Йил бошидан буён доллар еврога нисбатан деярли 10% га, сўмга нисбатан эса 3,3% га пасайган.
Шу билан бирга, сўм еврога нисбатан 7,2% га, фунтга нисбатан 4,2% га, рублга нисбатан 22,4% га, иенга нисбатан 4,8% га қийматсизланган.
АҚШ эмас, балки Хитой, Россия ва Европа асосий савдо ҳамкорларимиз эканини инобатга олсак, сўм инфляция даражасига яқин миқдорда девальвацияга учраётганини кўрамиз. Яъни, реал ифодада у на мустаҳкамланмоқда, на қийматсизланмоқда.
Шу билан бирга, 2022 ва 2024 йилларда сўм реал ифодада қимматлашди, чунки девальвация инфляциядан анча паст даражада бўлди. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга салбий таъсир қилди, чунки уларнинг маҳсулотлари хорижий маҳсулотларга нисбатан кам рақобатбардош бўлиб қолди.
Сўмнинг реал ифодада мустаҳкамланишига ва ушбу ҳолатни сақлаб қолишга мамлакатимиз томонидан олтин нархи ва унинг сотуви ортиши ҳам таъсир қилган.
Доллар курсига келсак, унинг қулашига асосий сабаб — сиёсат, яъни Дональд Трампнинг ҳаракатлари ва баёнотлари. Унинг тарифлар сиёсати: бир пайтларда уларни ақл бовар қилмайдиган даражада ошириб юбориши, сўнгра тўхтатиши ёки тушириши — бу барчаси нотинчлик яратади.
Унинг АҚШ валюта барқарорлиги учун жавобгар бўлган Федерал захира тизими (ФРС) раҳбарини танқид қилиши ҳам ишончни йўқотди. (ФРСга ишонч айнан унинг мустақиллиги ва ишончлилигига асосланган эди. Энди эса бундай ҳолат...)
Умуман олганда, сиёсий ва иқтисодий нотинчлик, сиёсатдаги номаълумлик. Инвесторлар энди АҚШ ҳукуматига ҳам, иқтисодиётига ҳам, долларга ҳам ишонмай қўйди.
Похожие новости
- Citibank: Олтин нархи $3 000 дан пастга тушиши мумкин - 17/06/2025 16:53
- Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари - 1 июн ҳолати - 09/06/2025 08:19
- Яна 9 та давлат қолди - 01/06/2025 10:03
- Март ойида Ўзбекистон 1,84 миллиард долларлик олтин экспорт қилди, импорт камайди. - 24/04/2025 09:53
- Европа "молиявий бошпанага" айланмоқдами? - 22/04/2025 05:46