×
Telegram

Подпишитесь на наш Telegram-канал

Будьте в курсе последних новостей и обновлений!

Подписаться

2026 йилда дунёнинг энг бой 20 киши ва уларнинг бойлиги


Энг бой одам

2026 йилда дунёнинг энг бой 20 одам

“VC“ маълумотларига кўра, 2026 йилда дунёнинг энг бой 20 кишисининг умумий бойлиги тахминан $3,8 триллионни ташкил қилади. Бу кўрсаткич кўплаб давлатларнинг ЯИМидан ҳам юқори. Энг қизиқ томони шуки, 2020 йилдан буён ушбу бойликлар жуда тез суръатларда ўсиб бормоқда.

Илон Маск — тарихдаги биринчи $700 млрд

2020 йилда дунёнинг энг бой одами Жеф Безос бўлган ва унинг бойлиги $145 миллиардни ташкил этган. Бугунги кунда эса Илон Маск $714,2 миллиардлик бойлик билан етакчилик қилмоқда. Шу билан у тарихда биринчи бўлиб $700 миллиард чегарасини ошган инсога айланди.

Маскнинг бойлиги 2020 йилдан буён деярли 30 бараобар ошди. Унинг асосий бойлик манбаларидан бири — “SpaceX“даги улуши бўлиб, ҳозирда у $366 миллиардга баҳоланмоқда. Компаниянинг умумий қиймати эса $800 миллиард. 2026 йилда мега-IPO фонида “SpaceX“нинг баҳоси $1,5 триллионгача етиши мумкин.

Ларри Пейж ва Google бойлиги

“Google“ асосчиларидан бири Ларри Пейж $257,7 миллиардлик бойлик билан иккинчи ўринда турибди. 2025 йилда “Alphabet“ акциялари 63%га ошганлиги Пейж бойлигининг сезиларли даражада ўсишига сабаб бўлди.

Женсен Хуанг ва Nvidia муваффақияти

“Nvidia“ бош директори Женсен Хуанг $162,5 миллиардлик бойлик билан дунёда саккизинчи ўринда. Сўнгги етти йил ичида “Nvidia“ акциялари 4200%дан ортиқ ўсди. Шу билан Хуанг дунёнинг энг бой 20 кишиси орасида бойлиги энг тез ўсган шахслардан бирига айланди.

Билл Гейтс ва хайрия

Таққослаш учун, Билл Гейтснинг бойлиги 2020 йилдан буён деярли ўзгармаган. Ўша йили у дунёнинг иккинчи энг бой инсони эди, аммо ҳозирда 18-ўринда туради. Бунга асосий сабаб — Билл ва Мелинда Гейтс жамғарма ва хайрия лойиҳаларига миллиардлаб доллар маблағ йўналтирганидир.

2026 йилда дунёнинг энг бой 20 кишиси рўйхати иқтисодий ва технологик инновацияларини кучли намоён этади. Илон Маск, Ларри Пейж ва Женсен Хуанг каби шахслар дунё молия бозорларида ўз изларини қолдирмоқда.